Қарши шаҳрида бекат номли дўконлар кўпайиб кетди Бироз олдин | Nasafnews.uz | Rasmiy kanal
Қарши шаҳрида бекат номли дўконлар кўпайиб кетди
Бироз олдин эълон қилган фототанқидимиздан сўнг, кузатувчиларимиз шу бекатнинг тўғрисида жойлашган яна бир бекат суратини юборди. Бу ҳам Қарши шаҳрида жойлашган.
Қулф ёки бутунлай дўконга айлантириб юборилган бекатлар мавзуси ҳақида аввал ҳам бир неча бор хабарлар эълон қилинганди. Аммо масъуллар ҳеч қандай муносабат билдиришни ўзига эп кўрмади.
Аслида бекатларда йўловчилар учун кутиш жойлари бўлиши ва шароит яратилиши керак. Тадбиркорлик қилиш истагида бекат қурган фуқаролар шу жиҳатларни унутиб қўймоқда.
Хўш, бундай тартибда бекат қуришга ким рухсат берган? Уларнинг лойиҳалари билан шаҳар ҳокими танишми? Шу саволларни дам олишга кетаётган Нормўмин Холбоевга бериб юборинглар?! Тегишли ўринбосарларига мурожаат қилингани билан жавоб олиш мушкул бўлмоқда.