Get Mystery Box with random crypto!

Қашқадарё вилоят ҳокими топшириғи: 25 декабргача барча ходимла | Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Қашқадарё вилоят ҳокими топшириғи: 25 декабргача барча ходимларга иш ҳақи тўланади. Топшириқ ижроси нима бўлди?

Кўпчиликка маълум, Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов яқинда ҳокимликлар, ташкилот ва муассасалар ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ходимларининг жорий ой учун иш ҳақлари, мукофот ва рағбатлантириш пулларини жорий йилнинг 25 декабр кунига қадар тўланиши бўйича топшириқ берганди.

"Президентимиз ҳар дақиқани инсон қадрини юксалтиришга сафарбар қилаётган бир пайтда ҳеч бир фуқарони уйида байрам тушкун кайфиятда ўтмаслиги керак", - деганди ўшанда ҳоким.

Хўш, бугун 25 декабрь! Cиз иш ҳақингизни ёки мукофот пули олдингизми?

Бу ҳақда ушбу хабар изоҳларида ёки @Nasafnewsuzgayoz манзилига ёзиб қолдиринг.

@Nasafnewsuz