Get Mystery Box with random crypto!

'Qarshi city'нинг ертўласидаги муаммо бартараф этилмади «Nasa | Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

"Qarshi city"нинг ертўласидаги муаммо бартараф этилмади

«Nasafnews» бундан бир неча кун аввал Қарши шаҳридаги энг баланд турар-жой мажмуаси муаммолар гирдобида қолаётгани, уйларнинг ертўласи сувга тўлгани ҳақида видеохабар эълон қилганди.

Аммо ҳозиргача мазкур муаммо бартараф этилмади. Айни пайтга келиб вазият янада аянчли аҳволга келиб қолди.

Хонадонларда яшовчиларнинг айтишича, ҳар куни ертўлага жуда кўп миқдорда ичимлик суви сизиб чиқади. Бу эса уйларнинг пойдеворига ҳам жиддий зарар етказмоқда. Деворлар захлаб, ҳозирдан ўпирилиб тушмоқда.

@Nasafnewsuz