Get Mystery Box with random crypto!

Мактаб битирувчилари электрон шаҳодатномаларини қаердан юклаб | Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Мактаб битирувчилари электрон шаҳодатномаларини қаердан юклаб олиши мумкин?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бунинг қуйидаги икки усулини тақдим этган:

Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталидаги Умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома маълумотини олиш давлат хизмати орқали;

Электрон шаҳодатнома ахборот тизимига шахсий маълумотларини киритиш орқали.

Маълумот ўрнида, 11-синф мактаб битирувчиларининг шаҳодатнома маълумотлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ОТМга қабул бўйича электрон платформасига интеграция қилинган. Шу боис, олий таълим муассасаларига электрон ҳужжат топшириш жараёнида битирувчининг шаҳодатнома маълумотлари автоматик тарзда тақдим этилади.

Nasafnews расмий саҳифаси