Get Mystery Box with random crypto!

ДХХ Қарши тумани ва вилоят солиқ бошқармаси ходимини қўлга олд | Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

ДХХ Қарши тумани ва вилоят солиқ бошқармаси ходимини қўлга олди

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қарши туман солиқ инспекциясининг сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бош инспектори маҳаллий 5 та МЧЖ фаолияти юзасидан жорий йилнинг сентябрь ойига қадар камерал солиқ текширувлари ўтказмаслик эвазига 2300 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, у ушбу пул маблағини вилоят солиқ бошқармасининг камерал солиқ текширувлари шўъбаси бош инспекторига бериши кераклиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ҳамда мазкур мансабдор шахс ҳам 2300 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Nasafnews расмий саҳифаси