Get Mystery Box with random crypto!

Шаҳрисабз шаҳрида автомобиль ёнаётганлиги акс этган видео бўйи | Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Шаҳрисабз шаҳрида автомобиль ёнаётганлиги акс этган видео бўйича расмий муносабат билдирилди

Мазкур ҳолат бўйича, кеча 5 июнь куни соат тахминан 20:21 атрофида Шаҳрисабз шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВБ хабар бермоқда.

Хабарга кўра, воқеа жойига қутқарув хизматида 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси жалб этилиб, содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси ортидан Матиз русумли транспорт воситасида рўй берган ёнғин соат 20.30 ларда тўлиқ ўчирилган.

Маълум бўлишича, содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси натижасида бир нафар фуқаро жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Nasafnews расмий саҳифаси