2022-10-31 17:56:30
Ғалабанг билан табриклайман Насаф!
Озод Пармонов (Қашқадарёнинг собиқ ҳокими-1995-1998) - "Насаф"нинг финал ўйинини Бухородаги стадионда бир гуруҳ нуронийлар билан кузатиб, "жамоа халқ жамоасига айланиб бўлибди", дея яна бир бор амин бўлдим. Мен раҳбарлик қилган пайтларда асос солинган жамоа имкониятдан фойдаланиб, бугун кўп сонли мухлисларга футбол завқини бермоқда. Шу имкониятни яратиб бераётган Президентимизга, вилоят ҳокимига, клуб раҳбариятига ва ҳомийларига ўз ташаккуримни билдираман.
Бахтиёр Жўраев (Касаба уюшмалари федерацияси Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси) - Барча меҳнат жамоаларидаги ходимларни, шунингдек, вилоят ҳокими Муротжон Азимовни "Насаф"нинг ғалабаси билан табриклайман. Тантанали кутиб олиш тадбирлари ҳам юқори савияда бўлди. Ғалабали онлар давомли бўлаверсин.
Усмон Нусуров (АОКА вилоят бошқармаси бошлиғи) - Ҳар бир жараённни ёритиб боришга ўз ҳиссасини қўшган, ўйинга кела олмаган мухлисларга ҳам ёрқин лаҳзаларни, ғалаба завқини тортиқ эта олган кўп сонли журналист ва блогерлар номидан "Насаф" жамоамизни муборакбод этаман. Сизлар ғалаба қилишдан, биз ёритишдан чарчамайлик.
Худоёр Саидов (меҳнат фахрийси, Деҳқонобод тумани) - Қашқадарё вилояти ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Муротжон Азимовни, "Насаф" жамоасини ва мухлисларини Ўзбекистон кубоги соврини билан туманимиздаги барча меҳнат фахрийлари номидан табриклайман.
Шунингдек, "Насаф"ни ва вилоят ҳокими Муротжон Азимовга бир
қатор вилоят ташкилотлари, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда нуронийлар ғалаба билан қутлов номалари йўллашди.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги спортга бефарқ бўлмаган барча воҳадошларимизга ўз миннатдорчилигини билдиради.
11.3K views14:56