Get Mystery Box with random crypto!

'Сурхон' - 'Насаф' баҳсининг 90+1-дақиқасида номинал мезбонлар | NASAF MUXLISLARI

"Сурхон" - "Насаф" баҳсининг 90+1-дақиқасида номинал мезбонларнинг 17-рақамли футболчиси қаршиликлар жарима майдонида рақиби билан тўп учун курашда йиқилди. Бош ҳакам Ильгиз Танташев эса ВАРдаги узоқ текширувдан кейин вазият пенальтига тортмаслигини қайд этди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу ҳолатда ҳужумчи қулай вазиятга чиқиб бораётган бир вақтда ҳимоячи томонидан тўхтатиб қолинди. Шунингдек, меҳмонлар вакили биринчи тўпга эмас, рақибнинг оёғига зарба берганини кўриш мумкин. Бу ерда пенальти учун асос етарли эди ва Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини нотўғри, деб топди.

Мазкур вазият сабабли Ильгиз Танташев чиқарган қарор қўмитага оширилди
.