Get Mystery Box with random crypto!

Ҳозирда нақд пулда пенсия ва нафақа олувчилар айрим ҳолларда о | Narpay.uz | Rasmiy kanal

Ҳозирда нақд пулда пенсия ва нафақа олувчилар айрим ҳолларда ойнинг 27-санасига қадар пенсия пулларини кутиб қолиши ҳамда пулни олишда узоқ вақт навбатда туриши мумкин.

Бу ҳолатда энг тўғри ечим — пенсия ва нафақа пулларини банк карталари орқали олиш!

Aфзаллик томонлари:

банк картаси орқали пенсия ва нафақа олувчиларга давлат томонидан яна 1% пул маблағлари қўшиб берилади;
пуллар ҳар ойнинг 5-санасига қадар банк карталарига ўтказиб берилади;
Халқ банки томонидан банк карталари бепул очиб берилади;
онлайн тўлов тизимларидан фойдаланиб, банк картаси орқали коммунал тўловларни бир зумда банкка бормасдан амалга ошириш мумкин;
банк картасидаги пулларни исталган банкоматлар орқали туну кун нақдлаштириб олиш имкони бор.

Шунингдек, Халқ банки томонидан қўшимча 1800 та янги банкомат юртимизнинг энг олис ҳудудларига ўрнатилиши кутиляпти.
————
1106 71 210-2002
@xbcallsupport