Get Mystery Box with random crypto!

Айрим хонадон аёлларининг овозларини  қўни қўшнилар эшитмайди. | @nargiza_qurbon га кўчирилди

Айрим хонадон аёлларининг овозларини  қўни қўшнилар эшитмайди.

Аёлларининг овози чиқмаган хонадон эркаклари ўзларига ишонган, руҳан кучли шахс бўладилар.

Баланд овозда гапириб, бақириб куладиган аксар аёлларнинг хонадонидаги эркаклар ланжроқ бўлишади.

Фарзанд тарбиялаётган оналарга тавсиям овозингизни пасайтириб майинлаштиринг, айниқса ўғил болаларга нисбатан!

Ўғил бола бўлгани учун қаттиққўллик билан бақириб тарбияланса, руҳан ўзига ишончи паст бўлиб қолади, бирор ишни бошлаши қийинлашади, эртага 2-3 та болали бўлганида хотининг болаларига бақириб гапираётганида онасини эслайди. Болаликдан онасидан қўрққан эркак, аёлини онаси қиёфасида кўра бошлайди. Эр-хотин  орасида совуқлик пайдо бўла бошлайди.