Get Mystery Box with random crypto!

КЕГЕЛЬ МАШҚИ КЕГЕЛЬ машқи фақат қинни торайтириш учун деган ф | @nargiza_qurbon га кўчирилди

КЕГЕЛЬ МАШҚИ

КЕГЕЛЬ машқи фақат қинни торайтириш учун деган фикрдан йироқ бўлинг!

КЕГЕЛЬ машқининг жинсий саломатлик учун жудаям кўп фойдали жиҳатлари мавжуд.

Ҳар қандай касалликка учраб уни даволагандан кўра унинг олдини олган яхши, тўғрими?

БЕПУЛ кегель машқини мунтазам равишда бажариб бориб талайгина жинсий касалликларнинг олдини олган бўламиз.

Жумладан,

қин соҳасида қоннинг яхши айланиши ва бунинг оқибатида кислород билан таъминланиши эрозия, ўсимта, пешоб ушлай олмаслик, бачадон тушиши, полип ва бошқа касалликларининг олдини олади.

Қон томирлари кенгайиши ҳисобига тўқималар яхши озиқланиши таъминланади.

аёллик гормонларининг қўшимча равишда ишлаб чиқарилиши ҳисобига кайфият кўтарилади, умумий жисмоний аҳвол, соч ва тана ҳолати яхшиланди.

Аёл киши ўзини янада латофатли ҳис қилади, кўринмас, лекин ҳис қилиш мумкин бўлган ўзига тортувчи магнетизм пайдо бўлади.

Ҳайз вақтидаги оғриқлар камаяди. Бачадон тонуси ошади. Қин соҳасидаги мушакларнинг мустаҳкамланиши ҳисобига ҳомиладорлик ва туғруқ пайти енгил ўтишига таъсир кўрсатади,

ва ўша кўпчилик хоҳлаган қин торайиши юз беради.

Бепул КЕГЕЛЬ машқини мунтазам равишда бажариб боринг! Натижасини тез орада ҳис қиласиз!

КЕГЕЛЬ МАШҚИ ҚАНДАЙ БАЖАРИЛАДИ?

Тос қават мушакларини аниқлаш: сийиш акти давомида сийдик оқимини тўхтатилади.

1.Секин қисқариш: мушакни сийдик тўхтатишдаги каби қисқартиринг ва 3гача санаб сўнг бўшатинг.

2.Қисқариш: мушакни иложи борича тезроқ қисқартиринг ва бўшатинг.

1−ҳафта: ҳар бир машқни 10 мартадан кунига 5 маҳал

2−ҳафта: ҳар бир машқни 15 мартадан кунига 5 маҳал

Ҳар ҳафта 5 тадан машқни қўшилади ва 5 ҳафтада 30 тагача чиқарилади.

Сўнг тонусни ушлаб туриш учун кунига ҳар бир машқни 5−10 мартадан кунига 5 маҳал давом эттирилади.

Машқни хоҳлаган жойда бажариш мумкин: ётган, ўтирган, турган ва юрган ҳолатда

Манба: dawo.uz