Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳадис ​САЖДАДАГИ ДУО МУСТАЖОБ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуд | Naqshband.uz

#Ҳадис

САЖДАДАГИ ДУО МУСТАЖОБ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банданинг Роббисига энг яқин пайти у сажда қилганидадир. Бас, дуони кўпайтиринглар», - дедилар».

Шарҳ: Намоз банданинг ўз Роббиси билан яккама-якка муножотидир. Намоз мўминнинг меърожидир, у банданинг Аллоҳнинг ҳузурида ўзини энг хор ва энг паст тутган ҳолидир. Сажда эса намознинг бандалик энг равшан намоён бўлиб, хорлик ва зорлик зоҳир бўладиган жойидир. Банданинг зорлиги қанчалар ошса, Аллоҳга шунчалар яқинлашади. Шунинг учун ҳам банда саждада Роббисига энг яқин ҳолда бўлади. Роббисига яқин турганда сўрагани қабул бўлиши шундан. Шунинг учун ҳам саждада кўпроқ дуо қилиш керак.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.

Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
https://t.me/NaqshbandUZ