Get Mystery Box with random crypto!

​​#Савол ВИТРДАН КЕЙИН НАМОЗ ЎҚИШ. Витр намозидан кейин 2 р | Naqshband.uz

​​#Савол

ВИТРДАН КЕЙИН НАМОЗ ЎҚИШ.

Витр намозидан кейин 2 ракат нафл намозини ўқийман. Шу тўғрими ёки шукур намози қилиб ўқийми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Витр намозини ўқигандан кейин мутлақо нафл намоз ўқиш мумкин эмас, деган гап йўқ, лекин витр бир кеча-кундузнинг охирги намози бўлиши мустаҳабдир.

Бу ҳақда Имом Қудурий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Таҳажжуд намозини ўқишга одатланган киши витрни туннинг охирги қисмига кечиктириши мустаҳабдир. Ўйғонишига ишончи комил бўлмаса, уйқудан аввал витр ўқийди”. (“Мухтасарул Қудурий” китоби).

Мана шу матнни шарҳлаб Шайх Абдулғани ал-Майдоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Юқоридаги каби иш тутиши ўша куни охирги намози витр бўлиши учундир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Ким кечанинг охирида тура олмасликдан хавотир қилса, кечанинг аввалида витр ўқисин. Ким кечанинг охирида туришдан умид қилса, кечанинг охирида витр ўқисин. Чунки кечанинг охиридаги намозга (қабулига) гувоҳлик берилган, бундай қилиши афзалдир”. Имом Муслим ривояти”. (“Ал-Лубоб” китоби).

Демак, сиз ҳам нафл намозларни витрдан аввал ўқиб олишингиз мустаҳаб ва афзал бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/NaqshbandUZ