Get Mystery Box with random crypto!

​​ХАЙР, РАМАЗОН! Кеча кутган эдик, айтиб «Марҳабо», Дейишга м | Naqshband.uz

​​ХАЙР, РАМАЗОН!

Кеча кутган эдик, айтиб «Марҳабо»,
Дейишга мажбурмиз бугун «Алвидо».

Бир ой меҳмон бўлиб кетмоқда тағин,
Қийиндир ўрганиб қолганинг сайин.

Бу меҳмон оддиймас, илоҳий меҳмон,
Номи ҳам роҳатбахш – «шаҳри Рамазон».

Бошидан то адоқ мағфират, раҳмат,
Тиловат, саховат, марҳамат, шафқат.

Ифтори, саҳари бунчалар лаззат,
Таровеҳ онлари танларга роҳат.

Дуолар мустажоб, беқиёс савоб,
Жаҳаннамга ҳижоб, маҳшарда жавоб.

Меҳмоннинг ҳурматин кимдир қўёлди,
Кимдир қўёлмасдан, армонда қолди.

Кимдир илҳақ кутди, кимдир кутмади,
Кимдир рўза тутди, кимдир тутмади.

Аллоҳим, Каримсан, кўрсатгин карам,
Тутганларга қўшиб тутмаганга ҳам.

Қанийди, келсаю, кетмаса ҳаргиз,
Бир кетса, йил бўйи қўмсар қалбимиз.

Тилимиздан базўр чиқмоқда нидо:
«Шаҳри Рамазоним, хайр, алвидо...»

ЭРКИН ҚУДРАТУЛЛОҲ

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/NaqshbandUZ