Get Mystery Box with random crypto!

​​#Савол Уй жиҳозларидан закот вожиб бўладими? Жавоб: Тилла | Naqshband.uz

​​#Савол

Уй жиҳозларидан закот вожиб бўладими?

Жавоб:
Тилла, кумуш тақинчоқлардан бошқа рўзғор буюмларидан закот вожиб бўлмайди.

Савол: Шахсий кутубхонадаги китоблар закот молига қўшиладими?

Жавоб:
Ўқиш мақсадида сотиб олинган китоблар закот молига қўшилмайди, чунки илм аҳлидан бўлган кишининг китоблари закот молига қўшилмайдиган нарсалардандир. Агар илм аҳлидан бўлмаса ва китоблар қайси мавзуда бўлмасин, (масалан, фиқҳ, ҳадис, наҳв) қиймати икки юз дирҳамга етса, тижорат мақсадида олинган бўлса, закот вожиб бўлади. Агар тижорат учун бўлмаса, закот бериш вожиб бўлмайди, лекин бундай кишига закот олиш ҳалол бўлмайди.

Савол: Одатда жуда кам ишлатиладиган рўзғор буюмлари закот молига қўшиб ҳисобланадими?

Жавоб:
Рўзғор буюмлари гарчи йил мобайнида жуда кам ишлатилса ҳам, закот молига қўшилмайди. Кўргазма учун сақлаб қўйилган буюмлар закот беришда закот молига қўшиб ҳисобланмайди. Лекин улар қурбонлик қилиш-қилмаслик ёки закот олишга ҳақдорликни аниқлашда ҳисобга олинади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Мўминнинг нажоти» китобидан.


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/NaqshbandUZ