Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий | Naqshband.uz

#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир-бирингизга ҳадя беринглар, ўрталарингизда муҳаббат пайдо бўлади», - дедилар».
Имом Бухорий ривояти.


Шарҳ: Бирор шахсни улуғлаб ва унинг меҳрини қозониш учун олиб борилган нарса ҳадя ҳисобланади. Мўмин-мусулмонлар ўртасида ҳадя улашиш ўзаро меҳр-мухаббатни пайдо қилиб, унинг кучайишига сабаб бўлар экан. Шунинг учун бизга арзимас кўринса ҳам, бошқаларнинг наздида катта кўринадиган ҳадяларни улашиш суннат экан. Ҳозирда урф бўлиб қолган «қуруқ қўл билан бормайлик, ҳадя кўтариб борайлик» деган гаплар шундан келиб чиққан. Ҳадя бериб туриш мўмин-мусулмонлар ўртасида меҳр-мурувватни кучайтиради, натижада бутун жамият аъзолари ўртасида меҳр-оқибат, тотувлик пайдо бўлади. Ораларидаги ижтимоий алоқалар, ўзаро дўстлик, биродарлик муносабатлари ниҳоятда мустаҳкамланиб, натижада тинчлик, иттифоқ юқори даражага кўтарилади.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
https://t.me/NaqshbandUZ