Get Mystery Box with random crypto!

ЕР АМАЛЛАРГА ГУВОҲДИР. «Эй Одам фарзанди! Фаришталарим кечас | Naqshband.uz

ЕР АМАЛЛАРГА ГУВОҲДИР.

«Эй Одам фарзанди!
Фаришталарим кечасию кундузи кетма-кет келиб, айтган ва қилган нарсаларингни ёзиб боришади. Ер эса устида бажарган амалларингга гувоҳ бўлади. Осмон ҳам ўзи томон кўтарилаётган амалларингга гувоҳ бўлади. Қуёш ва ой ҳам кўраётган нарсаларига гувоҳ бўлишади. Аллоҳнинг Ўзи гувоҳликка кифоя Зотдир.
Эй Одам фарзанди! Билгин, албатта ҳалол нарса қатра-қатра бўлиб келади. Ҳаром нарса эса сел каби келади. Кимнинг ҳаёти соф-мусаффо бўлса, дини ҳам соф бўлур. Сен бойликка хурсанд бўлма, чунки у абадий эмас. Аллоҳнинг тоатига сабр қил, чунки Аллоҳ барча қийинчиликда ёрдам беради. Камбағалликдан безовта бўлма, чунки у сенга узил-кесил белгиланган нарса эмас. (Яъни, Аллоҳ фазлига олса, бойиб кетасан.) Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлма, чунки Аллоҳ кечирувчи ва раҳмли Зотдир. Гуноҳни тарк қил, чунки гуноҳ жаҳаннам томон кетаётган гуноҳкорнинг озиғидир. Бойликка хурсанд бўлма, чунки бойлик дунё ҳаётида азиз, охиратда эса хорлиқдир. Ҳақиқатда охират азизлиги улуғ ва мангудир. Билгин, сендан истиғфор, Мендан эса гуноҳларни кечиришдир. Сендан тавба, Мендан эса қабулдир. Сендан шукр, Мендан эса кўпайтириб, зиёда қилиш. Сендан сабр, Мендан ғалаба. Сен илм толиби бўл, жаннат йўлига йўллаб қўйиласан. Эй Мусо ибн Имрон! Агар бандамнинг қалби кўпроқ дунёга машғул бўлса, унинг қалбини камбағаллик билан машғул қилиб, ўлимни эсидан чиқартириб, мол-дунё кўпайтириш касалига мубтало қилиб, охиратдан ғафлатда қолдираман. Агар бандамнинг қалби кўпроқ охират ишига машғул бўлса, бутун ғами Менинг ибодатимга йўлланиб, бандаларимни унинг хизматига машғул қилиб, қалбини муҳаббатимга тўлдириб қўяман».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
https://t.me/NaqshbandUZ