Get Mystery Box with random crypto!

Халқимизнинг ичимлик сувига бўлган эхтиёжини қондириш, илк мар | Namangan viloyati hokimligi

Халқимизнинг ичимлик сувига бўлган эхтиёжини қондириш, илк маротаба сув таъминоти билан таъминлаш мақсадида, Наманган шаҳрининг бир нечта худудида ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари давом эттирилмоқда.

"Наманган сув таъминоти" МЧЖ Наманган шаҳар бўлими томонидан хозирги вақтда "Лола" махалла фуқаролар йиғинининг "Соҳибкор" кўчасида 300 га яқин хонадонга сув етказиб бериш учун 1,2 километр Д-110 миллиметрли тармоқнинг қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, "Янгиобод" МФЙ М.Рахимов кўчаси 1,2 километрлик диаметри 75 миллиметрли полиэтилен тармоқнинг тортиш ишлари бажариб бўлинди. Натижада 100 тадан ортиқ хонадонга илк маротаба ичимлик суви олиб кирилди.

Бундан ташқари,хашар йўли билан "Бахор" МФЙ "Камтар" кўчасида 150 метр Д-90 миллиметр диаметрли полиэтилен тармоқ янгиланиб, 250 нафар ахолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланишига эришилмоқда.