Get Mystery Box with random crypto!

Наманганлик ҳоким ёрдамчилари II Ўзбекистон Иқтисодий Форумид | Namangan viloyati hokimligi

Наманганлик ҳоким ёрдамчилари II Ўзбекистон Иқтисодий Форумида

Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган форумда барча вилоятлардан ҳоким ёрдамчилари ҳам иштирок этмоқдалар шу каби Наманган вилоятидан "Баркамол авлод" ва "Яккасада" МФЙлари ҳоким ёрдамчилари Форумда фаол иштирок этишди.

Форум доирасида Халқаро иқтисодий ташкилотлар, инвесторлар ҳамда Ўзбекистон ҳукумат вакиллари иштирокида иқтисодиётнинг муҳим масалалари юзасидан панел сессиялар, давра суҳбатлари, кейс стади, бизнес-ланчлар ташкил этилди.

Форум давомида 20 дан ортиқ хорижий мутахассис ва инвесторлар билан мулоқот олиб боришди.

Жумладан, ITFC( International Islamic Trade Finance Corporation), Indorama, Marco Polo Ventures, BYD Auto Industry, Renaissance Heavy Industry каби йирик компания вакилларига ҳоким ёрдамчилари фаолияти ҳамда Наманган вилоятининг инвестицион салоҳияти таништирилди.

Мулоқот давомида Наманган вилоятига ташриф буюриш, вилоятда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш ҳамда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан вилоят раҳбарияти билан музокаралар олиб боришга таклиф этилди.