Get Mystery Box with random crypto!

«Ўзгидромет» Ўзбекистон бўйлаб  5 ноябрь куни кузатиладиган об | Namangan viloyati hokimligi

«Ўзгидромет» Ўзбекистон бўйлаб  5 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра:
Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва ерталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда есади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда (ёмғир, қор). Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда есади. Ҳарорат кечаси 1-6° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.