Get Mystery Box with random crypto!

#Видеолавҳа Аҳоли фаровонлигини яхшилаш йўлида Косонсой т | Namangan viloyati hokimligi

#Видеолавҳа

Аҳоли фаровонлигини яхшилаш йўлида

Косонсой тумани "Хонқўрғон" маҳалла фуқаролар йиғинидаги "Қайтмас" кӯчасида электр энергияси сифатини яхшилаш борасида трансформаторлар юкини енгиллаштириш, бетон таянч устунлари ўрнатиш, тармоқларни янгилаш ишлари олиб борилган бўлса, кўчанинг 0,5 километр ички йўллари техника ёрдамида равонлаштириб, шағаллаш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида хонадонлар ва йўл бўйларига кўчатлар экилиб, туманда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида маҳаллага 16 тонна кўмир маҳсулоти олиб келиниб, аҳолига тарқатилди.