Get Mystery Box with random crypto!

Оилалар мустаҳкамлиги—жамият фаровонлигининг гарови Яхши ният | Namangan viloyati hokimligi

Оилалар мустаҳкамлиги—жамият фаровонлигининг гарови

Яхши ниятлар, эзгу мақсадлар ва улкан режалар ила икки ёш оила қуради. Бошида ҳаммаси гўё рисоладагидек бўлиб кўринади, маълум фурсат ўтгач эса ажрашиб кетади. Нега?
Оилавий келишмовчилик, зарарли одатлар, иқтисодий етишмовчилик, учинчи шахснинг аралашуви, зўравонлик, баъзан эса арзимас сабаб туфайли бир оила барбод бўлаётгани ачинарли.

Косонсой туманида вилоят ҳокимининг ўринбосари Динара Якубова бошчилигида ўтган яраштирувда ажрим сабаблари таҳлил қилинди, ажрашмоқчи бўлган оилалар билан индивидуал тартибда ишлаш, муаммоларини ҳал қилишда кўмаклашиш, уларни яраштириш, қиз ва йигитларни оилавий ҳаётган тайёрлаш каби масалалар ҳақида сўз борди.

Жамиятда оилавий қадриятларни янада мустаҳкамлаш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш, аҳоли ва ёшлар ўртасида никоҳ ҳамда ажримларнинг фарзанд тарбияси ва руҳиятига салбий таъсири тўғрисида туман отин ойилари, оқила аёллари томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир давомида ажрим ёқасидаги 30 га яқин оилалардан 16 таси сақлаб қолинди ҳамда уларга эсталик совғалари топширилди. 4 та оилага эса муддат берилди.

Бундай яраштирув тадбирлари вилоятнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

Наманган вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси матбуот хизмати