Get Mystery Box with random crypto!

#Наманган_шаҳар #Яшил_макон #Фоторепортаж Наманган шаҳрида 'Я | Namangan viloyati hokimligi

#Наманган_шаҳар
#Яшил_макон
#Фоторепортаж

Наманган шаҳрида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида долзарб 40 кунлик тадбирлари давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбари бошчилигида шу йил 11 октябр куни ўтказилган видеоселекторда “Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинган эди.

Наманган шаҳрида ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бугун "Озод" маҳалласида ташкил этилган тадбир доирасида шаҳримиз бўйлаб 16 минг донадан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар экилди.

Лойиҳа доирасидаги ишлар Наманган шаҳридаги таълим масканлари ва маҳаллаларда ҳам авжида. Жойларда дарахт экиб, боғ яратиш ўзгача шукуҳ билан давом эттирилмоқда.

Лойиҳа доирасида шаҳар сектор раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этаётган тадбирларда миллий лойиҳанинг мазмун моҳияти, дарахт экишнинг фазилатлари ҳақида муҳокамалар, суҳбатлар ташкил қилинмоқда.

Наманган шаҳрида “Яшил макон” долзарб 40 кунлик доирасида йил якунига қадар 160,0 минг дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш кўзда тутилган.