Get Mystery Box with random crypto!

Гул меҳрини қозонган гулчи Бугун Косонсой тумани Абдураҳмон | Namangan viloyati hokimligi

Гул меҳрини қозонган гулчи

Бугун Косонсой тумани Абдураҳмон Жомий маҳалласи “Оромбахш” кўчаси 60-уйда яшовчи Ҳамдамов Муҳаммадолимнинг хонадонига кирар эканмиз, гулларнинг муаттар ифори димоққа урилади. Гўзалликдан ҳайратга тушасиз. Атрофга назар ташлаб, бир дона гулнинг илдиз отиб, авж олиши учун қанча машаққатли меҳнат талаб этишини ҳис қиласиз.

Муҳаммадолим гулларни оралаб, оҳиста юрар экан, уларнинг ҳар бирига эринмай таъриф беради. Гул бор жойда озодалик, илиқлик, меҳр-оқибат, қувончу шодлик, барака ҳукм суради. Уни етиштириш ҳадисини олган Муҳаммадолим одамлар қалбига қувонч улашиш билан бирга, рўзғорини ҳам обод этмоқда.

Инсон қандай касб билан шуғулланмасин, унга меҳр бермаса, шу ишни севмаса, ҳеч қандай муваффақиятга эриша олмайди, - дейди тадбиркор. Гуллар билан тиллашаман, ҳар куни эрталаб улар билан саломлашаман, бу соҳанинг сир-асрорларини яхши биламан. Гул ҳам меҳримни, ширин сўзимни ҳис қилиб, яшнаётгандек туюлади. Энг муҳими, етиштираётган гулларим минглаб хонадонларга хурсандчилик олиб кирмоқда. Озми-кўпми, гўзалликка ҳисса қўшаётганимдан бахтиёрман.

Ҳаётининг мазмунини гул етиштириш, гўзаллик яратиш, инсонларга эзгулик улашиш деб билган Муҳаммадолим Ҳамдамов каби гўзалликка ошно инсонлар меҳнати, фидокорлиги билан юртимиз янада обод ва кўркам бўлиб бораверади.