Get Mystery Box with random crypto!

ЙЎЛЛАР РАВОН, КАЙФИЯТ АЪЛО Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги Со | Namangan viloyati hokimligi

ЙЎЛЛАР РАВОН, КАЙФИЯТ АЪЛО

Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги Соку МФЙда бешта кўча ички йўллари равон ҳолатга келтирилмоқда. Жами  4 км. йўл  3 млрд. сўм маблағ эвазига  бетон қопламали йўл қилинмоқда. Ер ишлари, шағал солиш, зичлаш ва текислаш ишлари бажарилди. Йўллар тўлиқ бетон қоплама қилинмоқда.

- Ёзда чанг, қишда лой бўлган кўчалар бугун текис ва равон бўлаётганидан маҳалла аҳли беҳад мамнун, - дейди  туман ҳокимининг маҳалладаги ёрдамчиси Нодирбек Убаев.