Get Mystery Box with random crypto!

Янги Ўзбекистон массивида ишларни янада жадаллаштириш чоралари | Namangan viloyati hokimligi

Янги Ўзбекистон массивида ишларни янада жадаллаштириш чоралари кўрилмоқда

Чуст туманининг Гулзор массивида жойлашган Янги Ўзбекистон массивида шу йилнинг ўзида 15 та 330 хонадонга эга кўп қаватли уйлар мажмуаси қуриб битказилади, келгуси 5 йил давомида яна 50 та кўп қаватли уйлар барпо этилади. Шунингдек массивда 50 қатновга мўлжалланган поликлиника, 360 ўринли мактабгача таълим ташкилоти, 640 ўринли замонавий мактаб, маҳалла гузари ва инфратузилма объектлари ҳамда 26 та болалар майдончалари ва махсус спорт майдонлари, 8та авто тураргоҳлар бунёд этиш режалаштирилган.

Ишларни янада жадаллаштириш мақсадида вилоят ҳокими ўринбосари С.Султанов бошчилигида мухокама йиғилиш бўлиб ўтди. Унда пудратчи ва қурувчилардаги мавжуд муаммоларни кўриб чиқилди ва мутасаддиларга бартараф этиш учун топшириқлар берилди.