Get Mystery Box with random crypto!

«Наманган аҳлини сифатли тиббий хизмат олишлари учун барча шар | Namangan viloyati hokimligi

«Наманган аҳлини сифатли тиббий хизмат олишлари учун барча шароитларни яратамиз», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий маркази Наманган филиалида амалга оширилаётган реконструкция ва қайта жиҳозлаш ишлари билан танишди.

Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази таркибида бугунги кунда барча Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлар филиалари мавжуд бўлиб, уларда энг сўнгги методларда тиббий даволаш ишлари амалга оширилмоқда.

- Бугунги кунда кўз микрохирургияси илмий-амалий маркази Наманган филиалида катта таъмир ишлари кетмоқда. Вилоят раҳбари ташаббуси билан вилоят бюджетидан бу ишлар учун 4,5 миллиард сўмга яқин маблағ ажратилди.

Бу кенг кўламли ишлар Президентимизнинг Республика Илмий-амалий марказларида амалга оширилаётган юқори технологик амалиётлар ва сифатли тиббий хизматни вилоятларнинг ўзида бажариш бўйича берган топшириқлари ижроси юзасидан амалга оширилмоқда.

Кўз касалликлари билан боғлиқ юқори технологик амалиётларни бажариш учун ишлатиладиган барча жиҳоз ва тиббий асбоб-ускуналар олиб келтирилди. Таъмир ишлари якунлангач, улар ўрнатилади, - дейди Марказ бош врачи Низомиддин Отамирзаев.

Вилоят раҳбари таъмир ишларини сифатли бажариш юзасидан масъулларга тегишли топшириқларни берди.

Медиа Департамент