Get Mystery Box with random crypto!

2023 йил ғалла ҳосили учун Бугун вилоят ҳокимининг қишлоқ ва | Namangan viloyati hokimligi

2023 йил ғалла ҳосили учун

Бугун вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Анваржон Ҳакимов Янгиқўрғон туманидаги “Саид барака Доли Сатторов” агрофирмасига қарашли “Абдубаннаев Оқилбек” фермер хўжалигида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.

Айни кунларда бу фермер хўжалигидаги ер майдонларида 2023 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш учун ерга ер қўшган ҳолда ер тайёрлаш ва замонавий сеялкалар ёрдамида фосфорли, калийли минерал ўғитлар билан экиш ишлари олиб борилмоқда.

Анваржон Ҳакимов ғалла экилган майдонларни суғоришдаги мавжуд тартибларни амалга ошириш, дон экиш сеялкаларидан унумли фойдаланиш юзасидан тегишли кўрсатмалар бериб ўтди.

Туманда жорий йилда 2106 гектар майдонга кузги бошоқли дон экиш режалаштирилган.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги