Get Mystery Box with random crypto!

#online Байрам арафасида захматкашлар эътироф этилди Мамлака | Namangan viloyati hokimligi

#online

Байрам арафасида захматкашлар эътироф этилди

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрамига бағишланган тадбирлар давом этмоқда.

Давлатобод туманида жойлашган Туркистон тантаналар мажмуасида ҳам ану шундай тадбир ўтказилди.

Унда туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, тумандаги маҳаллалар раислари ва фаоллар иштирок этдилар.

Тадбирда туман ҳокими сўз олиб, йиғилганларни мустақиллик айёми билан қутлади. Туманимиз нуфузини янада юксалтириш йўлидаги хизматларида муваффақиятлар тилади.

Тадбир давомида туманнинг иқтисодий ва экспорт салоҳиятини юксалтириш, бўш иш ўринлари яратиш борасида намунали фаолияти учун бир қатор ташкилот ва бўлим раҳбарлари, ҳудудларда аҳоли муаммоларига ижобий ечим топиб, «Маҳаллабай» ишларни ташкил қилишда жонбозлик кўрсатган ҳамда аҳоли ўртасида ишсизлик даражасини камайтириш, ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш, ажрим ёқасидаги оилаларни сақлаб қолишда фаол бўлган бир қатор маҳалла раислари, маҳаллалардаги фаоллар, туман ҳокимлиги томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбахо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати