Get Mystery Box with random crypto!

#Табрик Мени табрикламанг янги йил билан, Мўмин эканимга шубҳ | Namoz Vaqtlari ️️

#Табрик

Мени табрикламанг янги йил билан,
Мўмин эканимга шубҳа уйғотманг.
Узоқлашиб кетмай дил яқин билан,
Мени бир тилакка алишманг, сотманг.

Бузмангиз уйқумни чўкканида тун,
Черков зангисидек урилмасин бонг.
Кеча шовқинларга бўлмасин тутқун.
Оддийгина отсин эртанги у тонг.

Қорбобо юборманг боламга атаб,
Ширин тушларини бузманг, илтимос.
Кўзию кўнглини Қуръонга қадаб,
Базўр ёлғонлардан этяпман халос.

Арча келтирмадим ҳовлим саҳнига,
Шифо бўлса ҳамки муаттар ҳиди.
Яшнаган новдани кесайин нега,
Кўнгил истаклари подшоми эди!?

Мени табрикламанг янги йил билан,
Ўтган бу умримдан қувонай нечун?
Гуноҳкор вужуду шундай дил билан,
Тарихим ёзилди, дўстгинам, тушун.


Мени табрикламанг янги йил билан..

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!
https://t.me/+7lo8F7ffIEJiMzIy
https://t.me/+7lo8F7ffIEJiMzIy