Get Mystery Box with random crypto!

@NamozVaqti_Nomozvaqti_taqvim

Telegram kanalining logotibi namozvaqti_nomozvaqti_taqvim — @NamozVaqti_Nomozvaqti_taqvim N
Telegram kanalining logotibi namozvaqti_nomozvaqti_taqvim — @NamozVaqti_Nomozvaqti_taqvim
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4
Kanalning ta’rifi

Yozilgan bo`lsa qayoqqa qochay Yozilmagan bo`lsa nimadan qo`rqay !
Admin : @Ibrohim_Akram
Bizda arzon va sifatli reklama
Murojaat uchun. ✍️ @NomozVaqt1

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 52

2023-02-28 04:49:35 Усома ибн Зайд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Мен: «"Ё, Расулуллоҳ, сизни ҳеч бир ойда шаъбон ойидаги каби кўп рўза тутганингизни кўрмадим?" деб сўраганимда, у зот: "Бу ой ражаб билан Рамазон ўртасидаги ой бўлиб, одамлар ундан ғафлатда қолади. Ҳолбуки, барча амаллар оламларнинг Роббисига мана шу ойда кўтарилади. Мен эса рўзадор бўлган ҳолатимда амалим кўтарилишини истайман", дедилар» (Имом Насоий ва Абу Довуд ривояти).

Ибн Можа ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шаъбоннинг ўртасидаги кечада Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилишини айтганлар: "...Истиғфор айтгувчи борми? Уни мағфират қилурман. Ризқ сўровчи борми? Унга ризқ берурман. Мубтало борми? Унга офият берурман".

Шаъбон ойида солиҳ амалларни кўпроқ қилишга тарғиб этилишидан мақсад, бандаларни келаётган Рамазон ойига жисмонан ва руҳан тайёрланиб бормоқларини таъминлаш ҳамдир.

Ойша онамиз (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Шаъбоннинг ярмидаги кечада Аллоҳ дунё осмонига нузул этади ва Бани Калбнинг қўйлари жунидан ҳам кўп одамни мағфират қилади", дедилар» (Ибн Можа, Имом Термизий ва Аҳмад ривояти).

Бани Калб қабиласи ўша вақтда сурув-сурув қўйлари билан машҳур бўлган. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шаъбон ойининг ярмида Аллоҳ таоло ниҳоятда кўп гуноҳларни мағфират қилишини ифодалаш учун ана шу қўйларнинг жунини мисол қилиб келтирганлар.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Рамазондан бир-икки кун олдин рўза тутманглар. Аммо кимдир (доимий нафл) рўза тутиб юрган бўлса, уни тутаверсин", дедилар» (Имом Термизий ривояти).

Кимдир бирор нафл рўзани маълум кунларда ўзига вазифа қилиб олган бўлса, ўша кун Рамазондан олдинги кунларга тўғри келиб қолса, рўза тутиш жоиздир. Масалан, кўпчилик душанба ва пайшанба кунлари нафл рўза тутади.

Демак, шаъбон ойининг иккинчи ярмида нафл рўза тутмаган яхши, аммо биринчи ярмининг охиридаги кечаси ҳам, унинг эртаси ҳам улуғ фазилат ва баракотли фурсатдир.
Манба.
1.5K views01:49
Ochish/sharhlash
2023-02-28 04:49:35 Муфтий Муҳаммад Шафиъ раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Юқоридаги ҳадислардан бу кечанинг фазилатлари маълум бўлганидек, мусулмонларга бу кечада қуйидаги амалларни қилиш суннат экани маълум бўлади:

1. Кечани бедор ўтказиб, намоз ва зикр, тиловатга машғул бўлиш;
2. Аллоҳ таолодан мағфират, оқибат ва ўзининг дунёю охиратдаги мақсадларининг ҳосил бўлишини дуо қилиб сўраш».

Аҳли сунна вал жамоа улуғлари бу кечада бедор бўлиб ибодат қилиб чиқишни ўзларига одат қилганлар. Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳматуллоҳи алайҳ (ваф. 795/1393) бу ҳақда шундай деганлар:

«Шаъбондан ўн бешинчи кечада Шом аҳлидан бўлган Холид ибн Миъдон, Макҳул, Луқмон ибн Омир ва бошқа тобеъинлар у кечани улуғлаб, қаттиқ ибодат қилар эдилар. Инсонлар у кечанинг фазилатини ва улуғлашни улардан ўрганганлар».

Бароат кечасини ихлос билан бедор ўтказиш ва у кечада Аллоҳ таолони рози қилишга уриниш барчамиз учун зарурдир. Қайси бир киши у кечани бедор ўтказишни бидъат деб билса, уни Аллоҳга ҳавола қилинг ва унинг ташвиқотларига ҳаргиз эътибор берманг. Чунки бароат кечасини бедор ўтказиш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлган амалдир. Салаф олимлар ҳам бароат кечасини бедор ўтказишга муттасил амал қилганлар. Фақиҳлар томонидан бу кунни бедор ўтказиш мустаҳаб деб белгиланган.
Ҳасан ибн Аммор ибн Али Шурунбулоли Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳ (ваф. 1069) айтадилар:

«Кечаси қоим бўлишнинг маъноси кечанинг аксар қисмида ибодат билан, бир қавлда эса кечанинг озгина қисмида Қуръон, ҳадис ўқиш ёки уларни эшитиш ёки тасбеҳ, ёки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салават айтиш билан машғул бўлишдир».

Бундан маълум бўладики, ушбу кеча учун бирор хос ибодат тайин қилинмаган. Кимнинг кучи қанча вақт Аллоҳ таолони ёд этишга қодир бўлса, ўшанча вақтни Қуръон ва ҳадис тиловати билан ёки уларни эшитиш билан ўтказиш лозим. Шу билан бир қаторда тасбеҳ, дуруду шариф ва нафл намозларни ўқиш лозим. Баъзи бир улуғлар бу кечада тасбеҳ намози ўқишни одат қилиб олган эдилар. Агар тасбеҳ намозини ўқий олса, уни ўқийди. Чунки у ҳақда келган ҳадисларда унинг фазилати жуда катта, деб айтилган.
Манба: Qadriyat. uz
1.6K views01:49
Ochish/sharhlash
2023-02-28 04:49:35 Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким савоб умидида қоим туриб ибодат қилса, бас, унинг қалби (қиёмат куни сабабидан) одамларнинг қалби ўлган пайтда унинг қалби ўлмайди». Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Бизга шу гап етдики, беш кечада дуолар қабул қилинар экан: Жума кечаси, Ийдул Азҳо кечаси, Ийдул Фитр кечаси, Ражаб ойининг аввалги кечаси ва Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечаси».

Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ: «Бу кечада бедор бўлиб, ибодат қилиш хоҳ у хилватда бўлсин ёки очиқликда бўлсин, афзалдир. Лекин жамланмасликка эътибор қаратиш лозим», дедилар.
1.6K views01:49
Ochish/sharhlash
2023-02-28 04:49:35 Ато ибн Ясор розияллоҳу анҳу айтади: «Қачон шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси бўлса, ўлим фариштаси бу шаъбондан кейинги шаъбонгача ўлувчиларнинг исмини (Лавҳул маҳфуздан ўзининг дафтарига) кўчиради. Баъзи шахс зулм, тижорат ёки бирорта аёлга уйланади, ваҳоланки, унинг исми тирикларнинг қаторидан ўликларнинг қаторига кўчирилган бўлади. Қадр кечасидан кейин бу кечадан кўра афзалроқ кеча йўқ. Аллоҳ таоло (Ўзининг шаънига мувофиқ) дунё осмонига тушиб, мушрик, гиначи ва силаи раҳмни узувчилардан бошқа барчани мағфират қилади».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Жаброил алайҳиссалом менинг олдимга келиб, айтдилар: «Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ таоло бу кечада кўп одамларни дўзахдан озод қилади. Уларнинг адади Калб қабиласи қўйларининг жунларидан ҳам зиёда бўлади. Фақат бу кечада Аллоҳ таолога ширк келтирган, гиначи ва қариндошлик алоқаларини узувчи, изорини (манманлик билан)тўпиғидан пастга тушириб юрувчи, ота-онасига оқ бўлувчи ва хамр ичувчи кишиларга раҳмат назари билан қарамайди».
1.7K views01:49
Ochish/sharhlash
2023-02-28 04:49:35 Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида раҳмат назари билан қараб, ширк келтирувчи ва қалбида бирорта мусулмонга нисбатан гина-адоват сақловчи кишилардан бошқа барча махлуқларини мағфират қилади».

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси Аллоҳ таоло бандаларига раҳмат назари билан қарайди. Иккита шахсдан бошқа барчани мағфират қилади: бири гиначи, бошқаси ноҳақ одам ўлдирувчи», дедилар».

Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қачон шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси бўлса, бас, (Аллоҳ таоло тарафидан)бир нидо қилувчи нидо қилади: «Бирорта мағфират сўровчи борми, Мен уни мағфират қиламан! Бирор нарса сўровчи борми, Мен унга бераман», дейди. Шу вақтда ким (қалбидан) сўраса, унга (ўзининг шаънига мувофиқ) берилади. Зинокор ҳотин ва мушрикдан бошқа. (Булар ўзларининг ёмон амаллари сабабидан Аллоҳ таолонинг неъматидан маҳрум бўлгандирлар)».
1.8K views01:49
Ochish/sharhlash
2023-02-28 04:49:35 Бароат кечаси

Бароат кечаси (шаъбон ойининг 14-чисидан 15-чисига ўтар кечаси) борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай кўрсатма берганлар:

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси дунё осмонига (Ўзининг шаънига мувофиқ) тушади ва Аллоҳга ширк келтирган ва қалбида гина, кудурат бор кишидан бошқа барчани мағфират қилади».

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Эй Оиша,) бу кеча қандай кеча эканини биласизми?» дедилар. Мен: «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ», дедим. «Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ азза ва жалла бу кеча Ўзининг бандаларига раҳмат назари билан қарайди ва мағфират сўровчиларни мағфират қилади, раҳм сўровчиларга раҳм қилади, дилларида мусулмонларга нисбатан гина, адоват сақловчи кишиларни қандай бўлса, шундай ҳолатда қўйиб қўяди», дедилар.
2.5K views01:49
Ochish/sharhlash
2023-02-28 04:49:34 Шаъбон ойининг 14-дан 15-га ўтар кечаси энг фазилатли тунлардан биридир. Бу кечани "Бароат кечаси" дейилади. Бароат кечасида бир йил ичида бўлажак ишлар ҳақида қазою ҳукм қилиниб, ажал ва умр белгиланади ва амал саҳифалари Аллоҳ таолонинг ҳузурига кўтарилади. Шу куни Аллоҳ таолонинг раҳмати ер юзига ёғилади.
2.5K views01:49
Ochish/sharhlash
2023-02-26 20:16:47 بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
   27.02.2023y. 07. Sha'bon. 1444y
    Dushanba. Toshkent vaqti bilan.
   Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                                                   
  05:43  TONG       Saharlik tugashi.

  06:20  BOMDOD 

  07:01  QUYOSH

  12:41  PESHIN

  16:27  ASR

  18:13  SHOM           Iftorlik  vaqti.

  19:28  XUFTON


Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
7.2K views17:16
Ochish/sharhlash
2023-02-26 20:15:58
Бисмиллахир Рохманир Рохим

ШАРАФ ТРАВЕЛ
20 КУНЛИК УМРА ЗИЁРАТИГА ТАКЛИФ КИЛАМИЗ

6-Март Умра сафари учун жойларимиз тўлиб бормоқда(7 та жой колди)

Наманган халкаро аэрапортидан училади

Рамазоннинг илк жумасини Маккаи мукаррамада ўкинг

Тур пакет хизматлари:
Малакали элликбоши хизмати
Шифокор хизмати
Авиачипта
Мехмонхоналар
3 махал иссиқ таомлар
Барча Зиёрат давомида транспорт хизматлари
Кузатиб куйиш
Кутиб олиш

Хадиялар Сумка Камзул Бежик 5 лт Зам зам суви Кур'он китоб берилади

Кўп йиллик тажриба! Ишончли ва кафолатли!

Танловда адашманг

Рамазон Кадр кечасига (20 та жой колди)

Шошилинг хар бир вакт ганиматдир

Батафсил маълумот учун тел
+998886620707 Акбаржон
+998881136666 Хожи ака
+998886506565 Зайниддин

Манзил: Наманган шахар,
Афсоналар водийсида Тилла бозори тепасида
ШАРАФ ТРАВЕЛ АКБАРЖОН
7.0K views17:15
Ochish/sharhlash
2023-02-26 20:15:58
6.2K views17:15
Ochish/sharhlash