Get Mystery Box with random crypto!

– Қуръон тиловатини энди бошлаганингизда телефонингиз жирингла | @NamozVaqti_Nomozvaqti_taqvim

– Қуръон тиловатини энди бошлаганингизда телефонингиз жиринглаб қолади..
– Икки ракъат намоз ўқишни ният қилганингизда ижтимоий тармоқдаги манзилингизга хабар келиб қолади..
– Энди китоб мутолаа қиламан деб турганингизда дўстингиз бирор мавзуни очиб қолади..
– Бирор яхшиликни амалга оширмоқчи бўлсангиз, уни тўхтатувчи бирор ҳодиса юз бериб қолади..

Ибн Қоййим бу ҳақда шундай дейди:
«Қачонки банда ибодатни адо этишга юзланса, Аллоҳ таоло унинг ростгўйлигини аниқлаш мақсадида савориф – чалғитувчини юборади. Агар банда унга қарши курашиб, сабр қилса ва у амални бажаришда мустаҳкам турса, ҳалиги чалғитувчи тоатга ёрдам берувчига айланади.

Аллоҳ таоло бу ҳақда: «Бизнинг (Йўлимиз)да жиҳод (жидду-жаҳд) қилган зотларни албатта Ўз йўлларимизга ҳидоят қилурмиз», деб айтган». (Анкабут сураси, 69-оят)
Манба: Mufid uz kanali.

Ана энди телефонингизни олганингизда ўзининг ҳикматлари ила сизни Қуръонни ўқишга тафаккур қилишга ундовчи каналингиз бўлсачи?
@my_Quraan7 айнан шундай каналлар қатори дея оламиз!
Биргаликда тафаккурга чўмамизми?!

https://t.me/my_Quraan7