Get Mystery Box with random crypto!

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз соллалло | @NamozVaqti_Nomozvaqti_taqvim

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади,
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қачон Шаъбондан ўн бешинчи кеча бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузисини рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва:
“Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен уни мағфират қиламан. Қани ризқ сўрагувчи борми? Унга ризқ бераман. Қани, балога учраган борми? Унга офият бераман. Қани шу, шу (дейди) то субҳи киргунича”,
дедилар”
(Ибн Можа ривоят қилган).

07 - Март 2023-йил (15-Шаъбон) СЕШАНБА.

Саҳарлик тугаши: 05 : 31
Ифторлик вақти: 18 : 22

Саҳарлик. Оғизни Саҳарлик тугаш вақтига тақамасдан, аввалроқ ёпишлик афзал.
......................................

Саҳарлик нияти:
Шаъбон ойининг нафл рўзасини тутмоқликни ният қилдим...
Давомидан истаган ҳайрли тилакларингизни Аллоҳдан сўраб, оғиз ёпишингиз мумкин.

Оғиз очиш учун, доимий ифторлик дуоимизни қилишлигимиз жоиз.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
АЛЛОҲУММА ЛАКА СУМТУ ВА
БИКА ААМАНТУ ВА АЪЛАЙКА
ТАВАККАЛТУ ВА АЪЛА РИЗҚИКА
АФТОРТУ, ФАҒФИРЛИЙ ЙАА ҒОФФАРУ, МАА ҚОДДАМТУ
ВА МАА АХХОРТУ.
Бирохматикая Архамар Рохимин.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни
Сен учун тутдим ва Сенга иймон
келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин!