Get Mystery Box with random crypto!

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қачон Шаъбондан ўн бе | @NamozVaqti_Nomozvaqti_taqvim

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Қачон Шаъбондан ўн бешинчи кеча бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузисини рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва:
“Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен уни мағфират қиламан. Қани ризқ сўрагувчи борми? Унга ризқ бераман. Қани, балога учраган борми? Унга офият бераман. Қани шу, шу (дейди) то субҳи киргунича”, дедилар”
(Ибн Можа ривоят қилган).

Бароат кечасига тегишли ҳукмлар
Юқорида келган ҳадиси шарифлар билан бароат кечасининг фазилати ва улуғ кеча эканлиги собит бўлади. У кечанинг фазилати ҳақида ўнта улуғ саҳобийлардан ривоятлар нақл қилинган.
Улар:
Абу Бакр Сиддиқ, Али Муртазо, Оишаи Сиддийқа, Муоз ибн Жабал, Абу Ҳурайра, Авф ибн Молик, Абу Мусо ал-Ашъарий, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос, Абу Саълаба ал-Хушаний, Усмон ибн Абул Ос розияллоҳу анҳумлар.
Буларга қўшимча бир қанча катта тобеъинлардан ҳам бароат кечаси ҳақида ривоятлар нақл қилинган. Улардан қилинган ривоятларни юқорида бирин-кетин келтириб, улар борасида жарҳ ва таъдийл имомларининг баҳсларини ҳошияларда бериб борилди. У кеча борасида шунчалар кўп ривоятлар мавжудки, агар бирор киши бароат кечаси фазилатидан ғафлатда қолса, бас у улкан имкониятдан маҳрум бўлибди.

Кўршапалак кундизида кўрмаса, офтоб нурида нима гуноҳ?!

Аҳли сунна вал жамо бароат кечасини улуғлиги ва фазилатли кеча эканлигига доимий равишда эътиқод қилиб келганлар.

Батафсил:
https://fiqh.uz/maqola/347