Get Mystery Box with random crypto!

Рағоиб кечасида қандай ибодат қилинади? (2-қисм) Ҳазрати пайғ | @NamozVaqti_Nomozvaqti_taqvim

Рағоиб кечасида қандай ибодат қилинади?
(2-қисм)

Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- Кимда-ким (Ражаб ойининг биринчи) пайшанба кунида рўза тутса,
- Сўнг намоз ўқиса 12 ракат Хуфтон билан Шомни орасида.
Ва намоздан бўшаса (намозни тамомласа)
- Сўнг 70 марта менга саловат айтса
- Сўнг «Аллоҳумма солли ала Мухаммадин ва ала аалиҳи» деса.
- Сўнг Сажда қилса ва саждада «Суббухун қуддуус Роббул малаикати варрууҳ» деб 70 марта айтса.
- Сўнг бошини кўтаради ва айтади: «Роббиғфир варҳама тажаваза амма таъламу иннака антал Аълийюл Аъзом» деб дуо қилса.
- Сўнг яна бир Сажда қилади ва аввалги саждада айтганини такрорлайди ва Аллоҳдан хожатларини сўрайди саждада туриб. ИншааъАллоҳ хожатлари раво бўлади.

Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- Нафсим у зотнинг қудрат қўлидадур, бирорта одам (қул, чўри) қолмайдики ушбу намозни ўқиса, агар гуноҳи денгизнинг кўпигичалик бўлса ҳам Аллоҳ ҳаммасини кечиради ва қиёмат кунида 700 нафар дўзахга тушиши керак бўлган ахли байт (қариндошлари)ни шафоат қилади. (Ўзи билан Жаннатга олиб киради)