2023-01-01 17:51:46
Бир эркак шайхга савол берибди: "Эй шайх! Уйланганимга бир неча йил бўлган, болаларим ҳам бор, лекин охирги вақтлар шуни сездимки, аёлим мен учун ёқимсиздек..."
Шайх сўрабди: "Нега? Унга нимадир қилганми?"
- Йўқ, у ҳар доимгидек кўринишда.
- Ёки у автоҳалокатга учрадими, ёки юзига бирон нарса қилдими?
- Йўқ, унинг кўриниши ўзгармаган.
Шунда шайх охирги саволни берди: "Унда, атрофингиздан аёллар ўтганда кўзингизни тийишингиз сизга қийинчилик туғдиряптими? Бегона аёллардан кўзингизги тиймаяпсизми?"
Эркак: "Ҳа, қандай қилиб буни билдингиз?" деб хайратланибди.
Шайх жавоб берибди: "Қачонки сиз ҳаром томон бурилсангиз, ҳаромга муҳаббат қўйсангиз, кўзингиз ҳаромни кўрса, ҳаром билан ухлаб, ҳаром билан тонг оттирсангиз, ҳаром билан нафас олсангиз, шунда ҳалол нарса сиз учун ёқимсиз бўлиб туюла бошлайди."
2.7K views14:51