Get Mystery Box with random crypto!

ЖУМА НАМОЗИДАН ҚОЛМАНГ, БИРОДАР! Танангиз сиҳатми - толман | Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал

ЖУМА НАМОЗИДАН ҚОЛМАНГ, БИРОДАР!


Танангиз сиҳатми - толманг биродар,
Сўзларимни малол - олманг биродар.
Сайид-ул айёмнинг файзи беадад,
Жума намозидан қолманг биродар...


Яратган олдида ожиз бандамиз,
Беш кунлик дунёда бир арзандамиз,
Ўзи қўлламаса, рост шармандамиз,
Жума намозидан қолманг биродар ...


Қайтариб бўлмайди ғанимат тонгни,
Савоб учун топинг, муборак онни,
Обод қилинг, дўстим, сўнгги маконни,
Жума намозидан қолманг биродар ...


Мўминмиз, муслиммиз, яратганга қул,
Раббим қўлламаса ҳолимиз мушкул,
Ажрнинг конидир, инонинг буткул,
Жума намозидан қолманг биродар ...


"Умматим!” дер фақат набий Муҳаммад,
Қиёмат кунидан сўранг шафоат,
Иноят қилсин Ҳақ, ўзи бадавлат,
Жума намозидан қолманг биродар ...


Танангиз сиҳатми - толманг биродар,
Сўзларимни малол - олманг биродар,
Сайид-ул айёмнинг файзи бедад,
Жума намозидан қолманг биродар!


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6