Get Mystery Box with random crypto!

​​Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Жаннат хазин | Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал

​​Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Жаннат хазинасидан бўлган, Аршнинг остидаги калимага далолат қилайинми?”. Агар сен: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳи”, десанг, Аллоҳ: “Бандам таслим бўлди ва саломат бўлди”, дейди” дедилар.
Зоҳир ибн Муҳаммаддан “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”нинг маъносини сўрашганда у: “Яхши кўрган нарсангни фақат Аллоҳ учун оласан, ёқтирмаган нарсангдан фақат Аллоҳнинг ёрдами ила тийиласан”, деб жавоб берди.

“ад Дуррул Мансур” китобидан.

Изоҳ: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳи»нинг маъноси ҳақида имом Нававий имом Муслимнинг Саҳиҳларига ёзган шарҳларида «Абул Ҳайсам, ҳавл-ҳаракат маъносидадир. Шунда умумий маъно Аллоҳнинг хоҳишисиз ҳеч бир ҳаракат ҳам, қувват ҳам йўқ дегани бўлади» деб айтган, деганлар.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳи - «Аллоҳнинг маъсиятидан У зотнинг сақловисиз бурилиш йўқ. У зотнинг тоатига Ўзининг ёрдамисиз қувват йўқ», деганидир», деганлар.


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6