Get Mystery Box with random crypto!

Аллоҳ берган умрни роҳат ва саломатликда яшаш учун Пайғамбарим | Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал

Аллоҳ берган умрни роҳат ва саломатликда яшаш учун Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларга албатта амал қилишимизни буюрганлар:

1. Доимо ҳалол-покиза овқатларни истеъмол этиш.
2. Таомни жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам емаслик.
3. Узоқ чайнаб, шошилмай ейиш.
4. Овқатдан олдин ва кейин қўлларни ювиш.
5. Дастурхонга иштаҳали ҳолатдагина келиш, кўп таом емаслик.
6. Овқатланиш давомида кўп суюқлик ичмаслик.
7. Қишда кўпроқ ёғли, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатларни тановул қилиш.
8. Хурмони кўп истеъмол этиш.
9. Узум, хурмо ва зайтун Аллоҳга шукр этишимизда сиҳат ва қувват беради.
10. Чарчаган пайтлар ширинлик ейиш.
11. Синиқ идишдан фойдаланмаслик.
12. Дастурхон устида яхши кайфиятда бўлиш, ёлғиз овқатланмаслик.
13. Таомдан сўнг дуо ўқиб Аллоҳга шукр қилиш.
14. Ҳар ойда бир кун рўза тутиш, токи ички аъзолар дам олсин.
15. Асал еб туриш, у минг дардга даводир.
16. Сут ичиб, устидан балиқ емаслик, чунки бу қонни бузади. Қуръони каримнинг ҳеч бир ҳукми замонавий илмга зид келмаганидек, Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) бу тавсиялари ҳам тиббиётнинг ўзгармас қонунлари каби яшаб, исбот топиб келаётгани сир эмас.

(«Ҳидоят» журналидан).

Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6