Get Mystery Box with random crypto!

Оғир кунларда ўқиладиган дуо Ла илаҳа иллаллоҳул ъазимул ҳали | Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал

Оғир кунларда ўқиладиган дуо

Ла илаҳа иллаллоҳул ъазимул ҳалим, ла илаҳа иллаллоҳу Роббул ъаршил ъазим, ла илаҳа иллаллоҳу Роббус самавати ва Роббул арзи ва Роббул ъаршил карим.

Маъноси:
«Улуғлик ва виқор соҳиби Аллоҳдан бошқа ҳеч бир илоҳ йўқдир. Азим аршнинг соҳиби Аллоҳдан бошқа ҳеч бир илоҳ йўқ. Осмонларнинг, ернинг соҳиби ва улуғ Аршнинг молики Аллоҳдан бошқа ҳеч бир илоҳ йўқ».

Шарҳ:
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) оғир кунларида мана шу муборак дуони ўқирдилар. Ундан бошқа илоҳ бўлмаган, буюклар буюгига, улуғ Арш, самовот ва ерни яратган, уларни камолга етказган Аллоҳга илтижо қилардилар. Шу зайлда мусибату балонинг йўқ бўлиши учун яратганга илтижо қилиб, Уни ҳомий деб билардилар. Бу муборак дуодан биз оладиган дарс шуки, ҳар мўмин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таъриф қилганларидек, тенги ва ўхшаши бўлмаган, Ягона Илоҳ, Арши азим, самовот ва ернинг Раббиси, гуноҳларни афв қилувчи ва яширувчи Аллоҳга илтижо билан ҳар турли бало, қадар, маънавий бузуқликларга шифо бўлиши учун бу муборак дуони ўқиши керак.

Аллоҳ таолога мана шундай етук ифода билан сиғинилади. Унинг буюк ёрдами сўралади. Аллоҳ бу илтижо мукофоти ўлароқ, бандасидан ҳар қандай ғам ва қадарни даф қилади. Бу дуони тасбеҳ ила юз марта ўқиганлар катта фитна, балолардан халос бўлиб, маънавий шифо топадилар, даражалари юксалади.

«Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак 101 дуолари» китобидан.

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6