Get Mystery Box with random crypto!

​​​Кимда икки хислат бўлса... Кимда икки хислат бўлса, Аллоҳ | Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал

​​​Кимда икки хислат бўлса...

Кимда икки хислат бўлса, Аллоҳ уни севади:
1. Тақво.
2. Гўзал хулқ.

Кимда икки хислат бўлса, одамлар уни севишади:
1. Саховат.
2. Яхши амалларни кўпайтириш.

Кимда икки хислат бўлса, ўртоқлари уни севишади:
1. Очиқ чеҳра.
2. Яхши муомала.

Кимда икки хислат бўлса, биродарлари уни севишади:
1. Уларнинг яхшиликларини эсда тутиш.
2. Ёмонликларини унутиш.

Кимда икки хислат бўлса, шогирдлари уни севишади:
1. Илмни етказиш йўлида изланиш.
2. Уларга нисбатан кечиримли бўлиш.

Кимда икки хислат бўлса, устозлари уни севишади:
1. Уларни тез англаш.
2. Ҳурматларини жойига қўйиш.

Кимда икки хислат бўлса, оила аҳли уни севади:
1. Уларга нисбатан яхши муомалада бўлиш.
2. Уларнинг ташвишларини англаш.

Кимда икки хислат бўлса, бошлиқлари уни ёқтиришади:
1. Уларга чиройли итоатда бўлиш.
2. Буйруқларини чиройли шаклда бажариш.

Кимда икки хислат бўлса, уни Аллоҳ ҳам, одамлар ҳам бирдек яхши кўради:
1. Яхшилик қилиш.
2. Азият беришдан четланиш.

Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6