Get Mystery Box with random crypto!

​ШОМ НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКР-ТАСБИҲ ҲАҚИДА. Ӯқувчиларимиздан ке | Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал

​ШОМ НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКР-ТАСБИҲ ҲАҚИДА.

Ӯқувчиларимиздан келган бир савол кӯпчилик учун ҳам фойдали мавзулардан бирига оид экан.

#Савол: халқимиз орасида шундай гаплар юрадики, шом намозидан кейин Оятул курси ӯқилмас эмиш ва зикрлар ҳам айтиш мумкин эмасмиш. Ростдан шундайми?

#Жавоб:
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва саломлар бўлсин!

Аввало, шуни айтишимиз керакки, ҳар бир намоздан кейин Аллоҳ таолони зикр қилишлик Аллоҳ азза ва жалланинг Ӯзи томонидан буюрилинган.
«Намозни адо этиб бўлганингиздан сўнг, турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларингизда (ҳам доимо) Аллоҳни ёд этинг!».
("Нисо" сураси, 103-оят)
Изоҳ: Тафсир китобларда айтилишича, "намозни адо этиб бўлганингиздан сўнг Аллоҳни ҳар қандай ҳолатда ҳам зикр қилинг" деб таъкидланиши нафақат хавф- хатар пайтидаги намозлардан сӯнг, балки бошқа барча намозлардан кейин ҳам зикр айтишликка тарғибни англатади".

Энди, айни шу мавзу ҳақида суннатга мурожаат қиладиган бӯлсак,
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бунга оид кӯпгина ҳадислар келган.
Масалан:
1. Имом Бухорий ва имом Муслим Муғира ибн Шӯъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилишича: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир фарз намози ортидан:
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр. Аллоҳумма лаа маниъа лима аътойта ва лаа муътийа лима манаъта ва лаа йанфаъу зал жадди минкал жадд»ни ўқир эдилар".

2) Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу ҳар намоз кетидан:
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ, лаа илааҳа иллаллоҳу ва лаа наъбуду илла иййааҳ, лаҳун ниъмату валаҳул фазлу ва лаҳуссанаа ул ҳасан, лаа илааҳа иллаллоҳу мухлисийна лаҳуд дийна ва лав кариҳал каафируун», деб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намоз кетидан (шундай) таҳлил айтар эдилар», деганлар.
(Муслим ривояти).

3) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар бир намоз ортидан ўттиз уч мартадан: «Субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар», деб юзинчисини «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр», деб айтса, хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади», дедилар".
(Муслим ривояти)

3) Муоз розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлларимдан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман ва сенга ҳар намоз сўнгида:

«Аллоҳумма аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик»ни айтишни тавсия қиламан», дедилар».
(Абу Довуд ва Насоий ривоятлари)

Энди ҳар бир фарз намози ортидан Оятул курси ӯқилиши ҳақида қуйидаги ҳасан даражасидаги ҳадис келган:
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий алайҳиссалом: "Ким ҳар бир фарз намоз кетидан "Оятул Курсий"ни ўқиса, ўзи билан жаннатга кириш ўртасини фақатгина ўлим тўсиб туради", дедилар".
(Насоий ва Ибн Сунний ривояти)


Демак, юқоридаги оят ва ҳадислардан кӯриниб турибдики, ҳар беш вақт (бомдод, пешин, аср, шом, хуфтон) намоздан сӯнг суннатда келган зикрларни ӯқиб юришлик мӯмин ва мӯминаларга суннат амалларидан ҳисобланади.
Бевосита саволга жавоб берсак:
Зикрларни ҳар доим айтиб юриш жоиз. Оятул курсийни ҳам ва умуман Қуръони Каримни куннинг исталган пайтида ӯқиш фақат фазилатдир.
Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир

Дониёр қори



Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!
https://t.me/joinchat/9M77tm9gvy8wMDEy

https://t.me/joinchat/9M77tm9gvy8wMDEy