Get Mystery Box with random crypto!

ЭРКАК ВА АЁЛ НАМОЗЛАРИДАГИ ФАРҚ Бир танишим аёл бўлатуриб эрк | Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал

ЭРКАК ВА АЁЛ НАМОЗЛАРИДАГИ ФАРҚ

Бир танишим аёл бўлатуриб эркаклардек намоз ўқийди. Яъни саждада тирсакларини ердан кўтариб туради, қаъдада ҳам оёқлари учини қиблага қаратиб ҳудди эркакларникидек ўтиради. Айтсам "намозда эркак ва аёл деб ажратилмайди" дейди. Аслида эса фарқлари бор, шундай эмасми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта аёл ва эркаклар намозида бир неча фарқлар бор. Лекин ҳозирги кунда ўзларини салафларга эргашишни даъво қилиб, амалда эса бошқача иш олиб борадиган бир тоифага мансуб баъзи муслмонлар шу масалада ҳам ихтилоф қилиб, намоз бобида келган ҳадисларда эркак аёл ажратилмаган деб даъво қилишади. Бу тоифа пайдо бўлиб, шу масалани олиб чиқмагунига қадар бу масалани ҳеч ким кўтармаган.

Ваҳоланки аёлларга хос баъзи масалалар бўйича очиқ равшан ҳадислар ворид бўлган ва Фақиҳлар уларни ўрганиб чиқиб, аёлларга хос намоз аҳкомларини фиқҳий китобларга киритганлар. Жумладан қуйидаги ҳадисларни келтириш мумкин:

1. Язийд ибн Абу Ҳабибдан ривоят қилинади:

أن رسول الله صلى الله عليه وسلم مر على امرأتين تصليان فقال إذا سجدتما فضما بعض اللحم إلى الأرض فإن المرأة ليست في ذلك كالرجل
البيهقي في سننه الكبرى ج2/ص223 ح3016

“Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётган икки аёлнинг олдидан ўтдилар ва: “Қачон сажда қилсангиз, гўштнинг баъзисини ерга текказинг. Албатта, аёл киши бунда эркакка ўхшамас”, - дедилар”. Абу Довуд ривоят қилган.

2. Нофеъдан, у Ибн Умардан ривоят қилади:

أنه سُئِلَ كَيفَ كَانَ يُصَلِّينَ عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صَلى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ؟ قَالَ: كُنَّ يَتَرَبَّعْنَ، ثُمَّ أُمِرْنَ أنْ يَحْتَفِزْنَ. (جَامع الْمَسَانِيد)

“У кишидан Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг даврларида аёллар қандай намоз ўқишлари ҳақида сўралди. Ибн Умар “Оёқларини чалиштириб ўтирар эдилар. Кейин текисланиб-қимтиниб ўтиришга амр қилиндилар”, деб жавоб бердилар.

Абу Ҳанифа ривоят қилган. (Жомеъул Масонийд, 1-жуз).

3. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

عن علي رضي الله عنه قال: إذا سجدت المرأة فلتحتفز ولتلتصق فخذيها ببطنها.

“Қачон аёл киши сажда қилса, қимтиниб ўтирсин, икки сонини йиғиштирсин”, деди”. Имом Абу Бакр ибн Абу Шайба ривоят қилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.



Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!
https://t.me/joinchat/9M77tm9gvy8wMDEy

https://t.me/joinchat/9M77tm9gvy8wMDEy