Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз аҳлларидан баъзиларга паноҳ тилаганларида ўнг қўллари ила силаб: «Аллоҳумма! Роббан-нааси! Изҳибил баъса. Ишфи. Анташ-шаафии. Лаа шифаъа иллаа шифааука. Шифаан лаа юғодиру сақман», дер эдилар». Икки шайх ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ҳар бир дам солувчининг беморни ўнг қўли билан силаб туриб дам солиши шундан олинган. Тўғрироғи, дуони ўқиб, ўнг кафтга дам солиб, сўнг ўша ўнг кафт билан беморни силаш керак.