Get Mystery Box with random crypto!

#огоҳлантириш #тўқима_ҳадис Муҳтарам азизлар! Ижтимоий тармоқ | НАМОЗ ВА ДУОЛАР

#огоҳлантириш
#тўқима_ҳадис

Муҳтарам азизлар! Ижтимоий тармоқларда "Рамазоннинг охирги жумасида ўқиладиган махсус намоз" ҳақида турли миш-мишлар тарқалмоқда. Аслида, бу борада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилиб келтирилган ривоят тўқима бўлиб, уни тарқатиш, ривоят қилиш ёки унга амал қилиш мутлақо жоиз эмас. Фақатгина уни тўқима эканидан огоҳлантириш мақсадида нақл қилиш мумкин.

Ушбу асоссиз ривоят ҳақида келиб тушган саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан ўтган йилги Рамазон ойида батафсил жавоб берилган эди.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ҳадис тўқиш ёки ёлғон ривоятлигини билиб туриб, уни тарқатиш гуноҳи кабира саналади. Турли асоссиз маълумотларни тарқатишдан сақланайлик!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


ТАРҚАТИБ ЮБОРИНГ

У аввал ўсимлик эди, сўнг буюм бўлди, сўнг жонзотга айланди ва Қуръонда зикр қилинди. Мана шу саволни жавобини 97% инсон топа олмаяпти. Савол: У нима?
ЖАВОБ
https://t.me/Shayx_hazrat/31343