Get Mystery Box with random crypto!

​​Иккинчи кун. Нафсни тозалаш ва зарарли хулқлардан озод бўлиш | Namoz.uz

​​Иккинчи кун.
Нафсни тозалаш ва зарарли хулқлардан озод бўлиш

﴾يَـٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ كُتِبَ عَلَيْكُمُ ٱلصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى ٱلَّذِينَ مِن قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ﴿
Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз. (Бақара сураси, 183-оят)

Аллоҳ Таъало мўминларга хитобида уларни рўза тутишга буюрди. Рўза тутиш — холис Аллоҳ розилиги нийятида ейиш ва ичишдан тийилиш демакдир. Рўза нафснинг поклиги ва ёмон хулқлардан тозаланишидир. Аллоҳ мўминларга бу амал олдинги қавмларга ҳам буюрилганини, энди мўминлар уни олдингилардан тўғрироқ ва мукаммалроқ адо этишлари кераклигини эслатди.
(Ибн Касийр тафсири)

#ramazon

namoz.uz