Get Mystery Box with random crypto!

ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! Бу кеча тақдирлар, воқеа-ҳодисалар, қисматла | Namoz

ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! Бу кеча тақдирлар, воқеа-ҳодисалар, қисматлар белгиланадиган кечадир!

«Лайлат-ул Қадр» сўзи «белгилаш кечаси», яъни йил давомида турли амал, ҳукм, ризқ, тақдир белгиланадиган кеча деган маънони билдиради. Сизу бизларни олдимизда турган муборак Қадр кечасида бизга ушбу оятлардан кўриниб турган уч хил фазилатни англашимиз мумкин.


1. Лайлат-ул Қадр кечасининг минг ойга баробарлиги ва ундан ҳам ортиқлиги.


2. Бу кечада осмон фаришталари Жаброил (а.с.) билан бирга ер юзига тушиб, мўмин-мусулмонларга салом айтиб, дуоларига омин деб туришлари.


3. То субҳи тонгигача аҳли иймон бандаларига Аллоҳ таолонинг раҳмати ёғилиб туриши.


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қадр кечаси борасида: “У 27 ёки 29-кечадир. ушбу кеча ерда фаришталар сони тошчалардан ҳам кўп бўлади”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти). 


Яқинларингизга улашинг

Телеграм каналимизга обуна бўлинг!