#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ! РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ 10 КУНЛИГИ БОШЛАНДИ! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар. Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал 1 минути 58 кундан афзал 1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал 1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар". Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари: 21 кеча: 21 апрел (пайшанба)дан — 22 апрел (жума)га ўтар кечаси; 23 кеча: 23 апрел (шанба)дан — 24 апрел (якшанба)га ўтар кечаси; 25 кеча: 25 апрел (душанба)дан — 26 апрел (сешанба)га ўтар кечаси; 27 кеча: 27 апрел (чоршанба)дан — 28 апрел (пайшанба)га ўтар кечаси; 29 кеча: 29 апрел (жума)дан — 30 апрел (шанба)га ўтар кечаси. Яқинларингизга улашинг Телеграм каналимизга обуна бўлинг! 28.9K viewsНазир, 11:38