Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Ражаб ойининг биринчи куни... | Namozgoh

Бугун Ражаб ойининг биринчи куни...
Ражаб ойи кирганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳим, Ражаб ва Шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни Рамазон ойига етказгин!”. деб дуо қилганлар. (Имом Байҳақий, Имом Тобароний ривояти).
Уламоларимиздан бири: “Ражаб шамолга, Шаъбон булутга, Рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки Ражаб ойида экин экмаса, Шаъбон ойида уни суғормаса, Рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган эди.
Шундай экан, Рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда Ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик! Аллоҳ таоло бу муборак ойни уммати Муҳаммадга барокатли қилсин!