Get Mystery Box with random crypto!

​​УЙИМИЗГА ШАЙТОН КИРМАСИН ДЕСАК: Ибодатларга лоқайд бўлмасл | НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ✔️

​​УЙИМИЗГА ШАЙТОН КИРМАСИН ДЕСАК:

Ибодатларга лоқайд бўлмаслигимиз керак. Аёллар намозларини қолдирмасликлари лозим, эркаклар эса уйларида нафл намозлар ҳам ўқиб туришлари керак.

Уйимизда зикрлар қилинсин. Кунлик Қуръондан вазифаларимиз бўлиши керак. Буларни жиддий татбиқ қилиш лозим.

Уйимиз илм билан машғул инсонларнинг уйи бўлиши керак: қанча ҳадис ўқилди, қанча ҳадис ёдланди, қайси суралар ўқилди ва тафсирлар ўқишнинг аҳамияти катта. Илмсиз, жоҳил инсон шайтондан қандай қилиб ҳимояланолсин?! Уйимизда ҳафталик , ойлик дарслар бўлиши керак. Эшикларимизни илм шайдоларига очишимиз, китоблар мутоала қилишимиз керак.

Телевизор, компьютер каби жиҳозларга сарфлайдиган вақтимизни чегаралашимиз лозим. Уларни жиддий назорат қилиб фойдаланиш керак.

Уйимизга келадиган меҳмонларнинг қандай инсонлигига аҳамият беришимиз керак, келганлар уйимизга фитна олиб келишига йўл қўймаслигимиз керак.

Уй зиндон каби бўлмаслиги керак, шариатимизга уйғун бўлган жойларда сайр қилиш ва дам олиш учун имконият яратиш керак.

Илмий ва шаръий мажлисларга қатнашиб туриш керак.

Уйларимиз эшиги қариндошларга ҳар доим очиқ бўлиши керак.

Солиҳ инсонларни, илм аҳилларини оила аъзолармизнинг улардан ўрнак олишлари ва уларнинг насиҳатларини эшитишлари учун уйимизга чақириб туришимиз керак.

Уйларимизда ит боқмаслигимиз ва жонли нарсаларнинг расмлари бўлмаслиги керак.

Уй аҳли ҳеч бўлмаганда йилда бир марта Бақара сурасини ўқишлари керак.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйларингизни қабрга айлантирманглар. Бақара сураси ўқилган уйга шайтон кирмайди», дедилар». (Термизий ривоят қилган).

«Қиблагоҳ уйлар». Шайх Нуриддин Йилдиз

Таржимон Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@NamozDarsliklari